Жума куни Туркияда масжидлар очилади

0
2343
Фото: AFP

Туркияда 11 та масжид дезинфекция қилинди. Улар жума куни очилади, дея хабар берди “Hurriyet Daily News” ахборот агентлиги.

Туркияда масжидлар 19 мартда ёпилган эди.

Ҳозирча мусулмонларнинг пешин ва аср намозлари ҳамда жума кунги намозни жамоат бўлиб ўқишларига рухсат берилади. Аммо, бошқа пайтлари масжидларда якка ҳолда ибодат қилиш мумкин бўлади.

Туркия ички ишлар вазирлиги мамлакатнинг 81 ҳудудига ҳам масжидлар очилиши бўйича фармон юборган.

Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кочанинг маълум қилишича, 20 ёшдан кичик ва 65 ёшдан ошганлар учун чекловлар сақланиб қолади.

“Менинг кичик дўстларим, бугун кечқурун фавқулодда ҳолат бекор қилинди. Бахтга қарши, 20 ёшдан кичиклар ва 65 ёшдан ошган кексалар учун чекловлар ҳозирча ўз кучида қолади. Мен сиздан сабрли бўлишингизни ва бизга бироз вақт беришингизни сўрайман” деган Коча 26 май куни.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг