Трамп, АҚШнинг Саудия Арабистонидаги элчиси сифатида истеъфодаги генерални тайинлади

0
1512

АҚШ президенти Дональд Трамп сешанба куни истеъфодаги генерални мамлакатнинг Саудия Арабистонидаги элчиси этиб тайинлади, чунки Вашингтон Истанбулдаги Саудия консуллигида журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши билан тушиб қолган боғлиқ босимга жавоб бериши керак- дея хабар беради Reuters.

Оқ Уй, Трамп тўрт юлдузли Армия бошлиғи сифатида Ироқ уруши пайтида АҚШнинг Марказий қўмондонлигига раҳбарлик қилган, Вашингтоннинг Ар-Риёдаги элчиси бўлиш учун Жон Абизайдни танлади. Абизайд, АҚШ Сенати томонидан тасдиқланиши керак.

Қошиқчи ўлимига оид жанжалдан ташқари, Вашингтон Саудия Арабистонининг Яман фуқаролар урушига ҳарбий аралашувини қўллаб-қувватлаётгани учун АҚШ қонунчилари томонидан танқид қилинмоқда.

АҚШнинг Саудия Арабистондаги элчиси йўқ эди, чунки Трамп 2017 йилнинг январь ойида ўз вазифасини бажаришга киришган эди.

2 октябрь куни Саудия Арабистони етакчиларини танқид қилган “Вашингтон Пост” газетаси шарҳловчиси Қошиқчи ўлдирилди.
Саудия Арабистони аввалига, Қошиқчини ўлдирилиши ҳақида ҳар бир маълумотни ёки иштирокини рад этган, аммо кейин Саудия Арабистони прокурори, бу олдиндан режалангани хақида баёнот берган эди.

Саудия Арабистонини кўп миллиард долларлик ҳарбий техника сотиб олиши ва АҚШ фирмаларига сармоя киритишга асосланган ҳолда, Трамп иқтисодий жиҳатдан саудларни жазолашни истамаслигини билдирди.
Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон сешанба куни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонни Туркия томонидан тарқатилган Қошиқчининг ўлдирилиши билан боғлиқ аудио ёзувларга ишонмаслигини айтди.

Ҳозирги кунда Абизад Стенфорд Университетидаги Гувер институтига таклиф этилган ходим ва меҳмон бўлиб ва JPA Associates хусусий консультант  сифатида ишлаб келади. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг