Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси 11 ноябрь куни Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда ташқи ишлар вазирлари қатор йўналишларда шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган масалаларни муҳокама қилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 11-12 ноябрь кунлари Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади.
Аввалроқ хабар берганимиздек, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ушбу саммитда иштирок этиш учун Туркияга амалий ташриф билан боради.
Кенгашга Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари аъзо ҳисобаланди. Мамлакатимиз ушбу ташкилотга 2019 йилда қўшилган.
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши аъзо мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш мақсадида тузилган.