Федерал жазони ижро этиш хизмати ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг собиқ ходимлари учун колониялар етишмаётганлиги хақида баёнот берди

0
1764

Федерал жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Валерий Максименко Россияда собиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари учун колониялар етишмовчилиги борлигини айтди ва буни коррупцияга қарши фаол кураш олиб борилганлиги билан боғлади.

«Собиқ ходимлар учун колониялар сони кескин ўсиб бормоқда. Бу йил биз иккитасини очдик ва улар аллақачон тўлдирилган. Биз кўпроқ очишимиз керак «, деди Москванинг «Эхо Москвы” эфирида. Максименко бу тенденцияни коррупцияга қарши курашнинг фаол равишда олиб борилаётганлиги билан боғлади.

Оддий одамлар учун колониялар сонининг сезиларли даражада камайганини қўшимча қилди. Россияда сўнгги олти йил мобайнида жами маҳбусларнинг сони икки бараварга камайган.

Федерал жазони ижро этиш бош бошқармаси вакили, шунингдек, маҳбусларнинг озиқланиши ҳақида гапириб берди. Унинг сўзларига кўра, маҳбусларни кунига 72 рублга, яъни ойига 2,16 минг рублга овқатлантиришади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг