Иордания ҳукумати келаётган ҳафтада мамлакатнинг коронавирус авжига чиққан ҳудудларида тўлиқ комендантлик соатини жорий қилмоқчи. Бундай ҳудудлар қаторида Амман ва Зарқалар ҳам бор.
Иордания Медиа вазири Амжад Адайленинг айтишича, ҳукумат бу икки ҳудудда 28 август жума кунидан бошлаб комендантлик соатини жорий қилмоқчи. Шунингдек, вирус тарқалишининг олдини олиш учун якшанба кунлари Амман ва Зарқадаги черковларда одамларнинг кўпчилик бўлиб тўпланишлари тақиқланади.
Мамлакат бўйлаб 25 августдан бошлаб комендатлик соати узайтирила бошланади. Унга кўра, тунги 22:00 дан эрталабки 6:00 гача кўчада ҳаракатланиш тақиқланади.
Ҳозирда Аммандаги коронавирус аниқланган 19 та аҳоли яшовчи бинолар изоляцияга олинган. Вирус янада кўпроқ одамларга тарқалмаслиги учун ушбу биноларда дезинфексия ишлари олиб борилган. Бу бинолардан ҳеч ким чиқмаслиги ёки уларга ҳеч ким кирмаслигини таъминлаш учун полиция назорати олиб борилмоқда.