Жаннатнинг қизи Осиё (видео)

0
3479
Скриншот

Осиё отасини фақатгина шеърлар орқали эслайди, унинг кўринишини фақатгина расмлар орқали билади. 2015-йилнинг августида, янаям аниқроғи Осиё эндигина 11 ойлик бўлганда Жаннат бир қанча қишлоқдошлар билан биргаликда Сурияга кетиб қолган. У ерда Жаннат ИШИД экстремистик ташкилотга қўшилиб қолади.

ИШИД ва бошқа экстремистик гуруҳлар ўз баёнотларида Ислом учун кураш олиб бораётганлиги ва ўз жонларини фидо қилаётганларини даъво қилиб келишади.

Улар бугун Марказий Осиё мамлакатларидаги ёш мусулмонларнинг қалблари ва онгларини эгаллаш учун уруш олиб боришмоқда.

Марказий Осиёдаги 3 та мамлакат- Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан айрим ёшларнинг ИШИД сафига бориб қўшилиб қолишининг сабабларини омма ўртасида таҳлил қилиб, ўрганиб чиқиш мақсадида тайёрланган телелойиҳада кўтарилган мавзулар бизни ҳам бефарқ қолдирмади. Айниқса, телелойиҳада намойиш этилган инсонларнинг ҳикоялари кўпчилигимизни кенгроқ фикрлашга ундаши мумкин.

Қуйидаги намойиш этиладиган лавҳаларда ИШИД сафига бориб қўшилган айрим инсонлар ва уларнинг яқинлари бошидан ўтказганлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Келажакда биз ҳам ўз яқинларимизни турли фитналардан ҳимоя қилиш ва уларни адашиб қолишдан огоҳ этиш мақсадида, телелойиҳадан олинган қуйидаги ҳикояларни ўзбек тилига таржима қилиб, эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдик.

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг