Норвегия, НАТО машқлари давомидаги GPS бузилишиларида Россияни айблади

0
2129

Норвегия мудофаа вазирлиги, Россия армиясининг харакатлари, Арктикада Trident Juncture НАТО машқлари пайтида GPS сунъий йўлдош орқали навигация қилиш тизимларининг ишдан чиқишига сабаб бўлганлиги тўғрисида баёнот берди, дея хабар қилади TODAYonline.

«Бизда ҳам (ҳудди Финляндияда бўлгани каби) ўша муаммо. Биз ҳам, буни Россия машқларининг навбатдаги бир қисми бўлиши мумкин, деб ҳисоблаймиз «, дея Reuters  агентлиги билан бўлиб ўтган интервьюда, Норвегия мудофаа вазири Фрэнк Бакке-Женсен.
Мудофаа вазирлилиги, илгари Россия ҳукумати билан Норвегия ташқи ишлар вазирлиги ўртасида бу масалани кўтарганини билдирди.

Ҳарбий идоранинг хабар беришича, 16 октябрдан 7 ноябргача Колльск ярим оролидаги қутблар ҳудудида русларнинг ҳаракати сабабли бу муваффақиятсизликлар қайд этилган. Таъкидланишича, ушбу муаммолар бахтсиз ҳодисаларга олиб келмаган.

ТАСС, Пентагон вакили Эрик Пэхонга таяниб хабар беришича, АҚШ ҳарбий идораси Норвегия баёнотига изоҳ беришдан бош тортган.
«Гап Норвегия мудофаа вазирлигининг баёноти хақида кетмоқда, шунинг учун уларга мурожаат қилинг. Бу масала бўйича бизда ҳеч қандай қўшимча нарса йўқ «, – деди Паэхон, агентликнинг тегишли саволига жавобан.

Аввалроқ, Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков, Кремльнинг НАТО машқларида GPS -навигациясидаги узилишлар ҳақида хабардор эмаслигини ва Россия Федерациясининг вазиятга қандайдир алоқадор бўлиши мумкин эмасллигини айтган эди.

Совуқ уруш тугаганидан кейинги, НАТОнинг Trident Juncture (“Ягона учнайза”) энг йирик ҳарбий машқлари 25 октябрдан 7 ноябргача Норвегияда ўтказилди. Уларда 50 мингга яқин одам иштирок этган – альянсга 29 та аъзо иштирокчи-мамлакатлар ва ҳамкорлари – Швеция ва Финляндия қатнашган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг