Тадқиқот: оғизни тез-тез ювиш CОVID-19 тарқалишини камайтириши мумкин

0
1035
манба: AFP

Кардиффда ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, баъзи турдаги оғиз ювиш воситаларини қўллаш орқали коронавирус юқиш хавфини камайтириш мумкин.

Тадқиқотчилар «вирусусид таъсирига» эга бўлган сетилпиридиниюм хлорид бўлган оғиз ювиш воситаларининг антивирал таъсирини таъкидладилар. Бу ҳақда Daily Paragraph нашри хабар бермоқда.

Тадқиқот давомида бир нечта машҳур оғиз ювиш воситалари CОVID-19 га қарши тажрибасидан ўтказилди. Натижалар шуни кўрсатдики, кимёвий таркибидаги маҳсулотлар 30 сониядан камроқ вақт ичида оғиз бўшлиғидаги вирус патогенларини йўқ қилган.

Уелсдаги Кардифф университети Тизимларнинг иммунитетини ўрганиш институти директори, профессор Валерий ЎДоннелнинг таъкидлашича, тадқиқот умидбахш натижаларни қайд этаётган бўлса-да, тўла ишонч ҳосил қилиш учун қўшимча тадқиқотлар ўтказиш талаб қилинади.

 

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг