Афғонистон раҳбари Байденни Толибон террорига қарши курашишда ёрдам беришга чақирди

0
1637
манба: AFP

Афғонистон президенти Ашраф Ғани якшанба кунги баёнотида АҚШнинг сайланган президенти Жо Байденни «терроризмга қарши курашишда ёрдам беришга» ва Кобулга доимий ёрдамни таъминлаш орқали Афғонистондаги тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Мазкур баёнот Афғонистон қонун чиқарувчилари АҚШнинг янги раҳбарини Трамп бошчилигидаги Америка қўшинларини мамлакатдан тўлиқ олиб чиқиб кетишга мажбурлаш кампаниясини қайта кўриб чиқишни талаб қилганидан кейин билдирилган.
«Афғонистон терроризмга қарши курашиш ва мамлакатда тинчлик ўрнатиш бўйича, шу жумладан бизнинг асосий шерикимиз бўлган АҚШ билан кўп қатламли стратегик шериклигимизни давом эттириш ва чуқурлаштиришни кутмоқда», деди Ғани баёнотида Байден ва янги сайланган вице-президент Камала Харрисни сайловдаги ғалабаси билан табриклаб.

Сўнгги ойларда Ғани ва АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти ўртасидаги алоқалар Кобулнинг Вашингтон ва Толибон ўртасидаги ёпиқ эшиклар ортидаги музокаралардан четлаштирилиши сабабли кескинлашган эди, бу эса жорий йилнинг феврал ойида тарихий тинчлик шартномасини имзолашга олиб келди.

Трамп маъмурияти босими остида Ғани толиблар билан Афғонистон ичидаги музокаралар учун музокарачиларни Қатарнинг Доха шаҳрига юборишдан олдин март ойидан буён толибларнинг 5000 дан зиёд маҳбусини озод қилди – бу феврал келишувининг муҳим мезони бўлиб, у ҳам барча хорижий қўшинларнинг кейинги йил баҳорига қадар Афғонистонни тарк этишига мажбур қилмоқда.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг