Россияда ўткан сутка давомида 20 498 кишининг коронавирусга чалингани аниқланди. 286 киши вафот этди

0
1332
Фото: Reuters

7 ноябрь шанба куни Россияда 20 498 кишига коронавирус ташхиси қўйилди. Бу билан Россияда касалланганларнинг умумий сони 1 774 334 тага етди. Айни пайтда бу мамлакат коронавирус тарқалиши бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан кейин тўртинчи ўринда турибди.

Шунингдек, ўтган сутка давомида Россияда яна 286 киши CОVID-19 дан вафот этган бўлиб, ҳозирда қурбонлар жами бўлиб 30 537 тани ташкил қилмоқда.

Россияда коронавирусга чалинганларнинг 1 324 419 таси тузалган. Айни пайтда касалхоналарда ёки уйда 419 378 киши ушбу касалликдан даволанмоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг