Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасидаги тинчлик музокаралари вақтинча тўхтатилди. У январь ойида қайта бошланади

0
1076
Фото: AFP

Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасидаги тинчлик музокаралари январь ойи бошида яна бошланади. Ҳозиргача ушбу икки тараф ўртасида ўтказилган учрашувлар натижасида тинчлик ўрнатиш йўлидаги асосий қоидалар бўйича келишувга эришилган. Энди музокарачилар кичик муддатли танаффусга чиқишади.

Шу йилнинг февраль ойида АҚШ ва Толибон ўртасида шартнома имзоланганди. Унга кўра, Қўшма Штатлар Афғонистондаги барча аскарларини олиб чиқиб кетиши, Толибон эса Афғонистонда тинчлик бўлишига кафолат бериши ва амалдаги ҳукумат билан музокаралар олиб боришга рози бўлиши керак эди. Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасидаги музокаралар сентябрь ойида Қатар пойтахти Доҳада бошланган ва шу кунгача давом этиб келаётганди.

14 декабрь куни Афғонистон ҳукумати делегациясининг аъзолари Доҳадан Қобулга қайтишларини айтишди.

«Биз вақтинчалик танаффусга чиқяпмиз ва музокаралар қайта бошланганда тинчлик ўрнатиш масаласини муҳокама қилишга тайёр бўламиз» дейди Афғонистон ҳукумати аъзоларидан бири.

Тинчлик бўйича музокаралар ўтказилаётганига қарамай Афғонистонда ҳарбий ҳаркатлар тўхтагани йўқ. Мамлакатнинг турли минтақаларида мунтазам тўқнашувлар бўлиб турибди. Ўтган ҳафта АҚШ кучлари Қандаҳор вилоятида Толибонга қарши ҳаво ҳужумини уюштирди ва унда Толибоннинг 20 нафар жангчиси ҳалок бўлди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг