AҚШ хитойлик олимлардан COVID-19нинг келиб чиқиши сабабини сўради – CNN

0
852
Фото:yandex.ru

AҚШ разведка агентликлари Ухань лабораториясидан коронавируснинг келиб чиқишини сўраган. Маълумотлар олинган, аммо ёзувлар хитой тилида экани айтилмоқда. Шу боис, АҚШ олинган маълумотларни шифрлай оладиган хитойлик олимларни қидирмоқда, дея хабар берди CNN.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) экспертлари коронавирус инфекцияси манбасини аниқлаш учун Хитойнинг Ухань шаҳрига ташриф буюрган эди. Ўшанда вируснинг лабораториядан келиб чиқиши эҳтимолдан йироқ экани тасдиқланган.

– AҚШ президенти Жо Байден разведка хизматларидан ушбу масала бўйича кўпроқ маълумот тўплашни талаб қилмоқда. Хитой эса барча айбловлар ва шубҳаларни рад этади, – дейилади хабарда.

Aввалроқ, AҚШ республикачи сенаторлари COVID-19 бўйича ўз тадқиқотларини ўтказган эди. Шундан сўнг Спутник радиоси SARS-CoV-2 коронавируси Уханьдаги лабораторияда пайдо бўлган деган хабарлар тарқатган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг