АҚШда коронавирусдан вафот этганлар 190 мингтадан ошиб кетди

0
1564
Фото: REUTERS/Brendan McDermid

Дунёдаги коронавирусдан энг кўп зарар кўраётган АҚШда 9 сентябрга келиб CОVID-19 қурбонлари сони 190 мингдан ошиб кетди. Ҳозирда Қўшма Штатларнинг Аёва ва Жанубий Дакота каби ғарбий ҳудудларида янги касалланиш ҳоллари кўпаяётган бўлиб, ўтган бир неча ҳафта ичида мазкур ҳудудларда вируснинг янги ўчоғи пайдо бўлди.

Reuters ахборот агентлигининг таҳлилларига кўра, айни пайтда Аёва штати мамлакатдаги вирусни юқтириб олганлар даражаси энг юқори бўлган ҳудудлардан бири бўлиб турибди. Бу ерда ўтган ҳафта олинган тестларнинг 15 фоизи мусбат натижа берган. Аёванинг ёнида жойлашган Жанубий Дакотада бу кўрсаткич 19 фоизни, Шимолий Дакотада эса 18 фоизни ташкил қилмоқда. Аёва ва Жанубий Дакотада касалликни юқтириб олганлар сонининг кўпайишига коллежларнинг қайта очилиши ва ўтган ойда ўтказилган мотопойга сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Шунингдек, Канзас, Айдаҳо ва Миззури штатлари ҳам коронавирусга чалинганлар даражаси бўйича энг юқори ўнта штатлар қаторига киритилган.

Ҳозирда АҚШ CОVID-19 ташхиси қўйилганлар сони бўйича 6.3 миллион  беморлар билан жаҳонда биринчи ўринда турибди. Иккинчи ўринда 4.4 миллион касал билан Ҳиндистон ва учинчи ўринда 4.2 миллионта касал билан Бразилия турибди. Шунингдек, АҚШ коронавирус қурбонлари бўйича ҳам дунёнинг “етакчи” мамлакати номини қўлдан бой бермаяпти.

АҚШнинг касалликларни назорат қилиш ва уларнинг олдини олиш маркази ўтган ойда вирус қурбонлари сони сентябргача 200 мингтага етишини, 26 сентябргача эса 211 мингдан ошишини тахмин қилганди. Вашингтон университетининг ўтган ойда берган башоратига кўра, Қўшма Штатларда шу йилнинг охиригача қурбонлар сони 410 мингдан ошади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг