«Рождество совғаси»: Шимолий Корея ракеталар ишлаб чиқарадиган заводини кенгайтирди

0
1963
Манба: DW

Шимолий Кореянинг узоқ масофали ракеталарга жиҳозлар ишлаб чиқариладиган заводида янги бино қурилди. Бу ҳолат ушбу заводнинг 19 декабрда фазодан олинган суратларидан маълум бўлган.

Middlebury институтининг Шарқий Осиёдаги ядро қуролини тарқатмаслик дастури директори Жеффри Люиснинг твиттерда ёзишича, ушбу янги бино ракета фабрикасини кенгайтирилганидан дарак беради.

Ҳозирги пайтда АҚШ ва Шимолий Корея ўртасидаги ядро қуроллари бўйича музокаралар тўхтаб қолган. Икки мамлакат раҳбарлари Дональд Трамп ва Ким Чен Ин шу йилнинг февралида бўлиб ўтган учрашувдан кейин қайта кўришишмаган.

Ракета заводи янги биносининг барпо этилиши эса шимолликларнинг ўт очиш хавфини янада оширади.

Шимолий Корея АҚШга тақдим этадиган «Рождество совғаси» Вашингтоннинг кейинги ҳаракатларига боғлиқ бўлишини айтганди. КХДР декабрнинг бошида 2 марта ракета синовларни ҳам ўтказган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг