Савченко Зеленскийга қандай қилиб «аҳмоқ» бўлмаслик кераклигини тушунтирди

0
2121

Украина Президенти Владимир Зеленский «аҳмоқ» бўлмаслик учун учта тавсияни бажариши керак, деб айтди украиналик сиёсатчи Надежда Савченко Facebookдаги саҳифасида.

«Ўзингизни чалғитманг ва ўзингизни алданишга йўл қўйманг! Улар сизларни Украина президенти сифатида алдашади, украинлар ва Украинани алдашади!!! Аҳмоқ бўлма!!!” – деб ёзган Савченко.

Савченко биринчи бўлиб Украинада аҳолини рўйхатга олишга чақирди, «бизнинг кўпчилигимиз, украиналиклар, ҳақиқатан ҳам референдумда қатнашиши ва референдум натижалари сохталаштирилишига йўл қўймасликлари учун».

Кейин у Украинада кўп фуқароликка рухсат бериш ёки Украина фуқаролари ва резидент бўлмаганларга (Украинада яшаш ва ишлаш ҳуқуқига эга бўлмаган фуқаролар) бўлинишни қонунийлаштириш тўғрисида референдум ўтказишга чақирди.

Учинчи масала, Савченкога кўра, ер банкини ташкил қилиш бўйича референдум ўтказиш. Ерни чет эл фуқароларига сотишга рухсат берилганлигини ва қандай шароитларда бўлишини аниқлаш керак. Савченко Зеленскийни огоҳлантирди, агар шароитлар охир-оқибат украиналиклар учун ноқулай бўлса, бу унга ёмон таъсир қилади.

Эслатиб ўтамиз, Украина Зеленскийнинг ерни чет элликлар ва хорижий компанияларга сотиб олиш ва сотиш имкониятлари тўғрисидаги референдум бўйича ташаббусини муҳокама қилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг