Platforma.uz: Қозоғистон хитойликларга 72 соатли визасиз тартибни бекор қилди ва бошқа чоралар қўллади

0
1918
Фото: Reuters

Қозоғистон ҳукумати Хитойда авж олаётган коронавируснинг мамлакат ҳудудига кириб келишининг олдини олиш мақсадида 10 та банддан иборат қатъий чораларни белгилади.

Улар қуйидагилардан иборат:

1. Давлат чегарасидаги ўтиш пунктларида, шу жумладан, ҳаво, автомобиль ва темир йўл транспорти объектларида санитария-эпидемиология ва миграция назорати кучайтирилди.

2. Хитойдан қайтган барча қозоғистонликларга тиббий назорат ўрнатилди.

3. Эпидемиологик вазият ёмонлашганда тиббий муассасаларнинг аҳолига зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлиги оширилди.

4. Хитойга хизмат сафарларини чеклаш, шунингдек, хусусий бизнес ёки сайёҳлик мақсадларини рад этиш белгиланди.

5. Қозоғистонга транзит йўли билан борувчи хитойликларнинг 72 соатлик визасиз тартиби тўхтатилди.

6. «Хоргос»нинг қозоқ қисми фаолияти вақтинча тўхтатилди.

7. Хитойда қолиб кетган қозоғистонлик фуқаролар билан консуллик ва бошқа ёрдам кўрсатиш ишлари кучайтирилди.

8. Коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш мақсадида давлат органлари ХХРнинг тегишли давлат органлари ва бошқа манфаатдор мамлакатлар билан зарур ўзаро алоқаларни йўлга қўйди.

9. Агар керак бўлса, Хитойнинг Ухан шаҳрида таҳсил олаётган қозоғистонлик талабаларни ва бошқа Қозоғистон Республикаси фуқароларини эвакуация қилишни таъминлаш.

10. Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режасини тайёрлаш вазифаси Бош вазир ўринбосари Б. Сапарбаев бошчилигидаги идоралараро комиссияга топширилди.

P/S: Ўзбекистон Ҳукумати ҳам яқин соатлар ичида коронавируснинг юртимизга кириб келиш хавфини олдини олиш бўйича қатъий чораларни ишлаб чиқади, деган умиддамиз.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг