Трамп: Америка иқтисодиётида пасайиш бўлмайди

0
1531
Манба: Vestik

АҚШ президенти Дональд Трамп яқин келажакда АҚШ иқтисодиётида пасайиш бўлмайди, деб ҳисоблайди.

«Мен пасайишни кўрмаяпман. Дунё ҳозирда таназзулга юз тутмоқда. Шунга қарамай, бу (иқтисодни барқарорлиги) жуда яхши ҳолат», деди Трамп журналистларга. Унинг сўзларига кўра, АҚШда истеъмолчилар «пулга етарлича эгалар».

Трамп таъкидлашича, иқтисодчилар ҳам уни қўллаб-қувватламоқда. «Уларнинг аксарияти бизда турғунлик бўлмаслигини таъкидлашмоқда», деди Трамп.

Шу билан бирга, Трампнинг сўзларига кўра, у эҳтимолий таназзулга «тайёр». «Мен бунга тайёрман. Биз кўп ишларни қила оламиз», деди АҚШ президенти.

«Агар мен Хитой ва бошқа давлатлар билан жиддий шуғулланганимда иқтисодиёт секинлашган бўлар эди», – дея қўшимча қилди Трамп.

АҚШ бозорлари беқарорликни намойиш қилмоқда – фақат 14 августда улар 3 фоизга тушди. Икки йиллик АҚШ облигацияларининг даромадлилиги 10 йиллик облигациялар фоизидан ошиб кетди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг