Олимлар Африкадаги шерлар сонини ҳисоблаб чиқишди

0
2092
Фото манбаси: REUTERS/Siphiwe Sibeko

Африкада ёввойи табиатда яшайдиган шерлар сони 22509 тагача камайиб кетган. Бу Оксфорд университетининг Британиядаги ёввойи табиатни тадқиқ қилиш бўлими олимлари томонидан шу ҳафта ўтказилган ва эълон қилинган тадқиқот натижаларидир. Бу ҳақида ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

«Африкада ёввойи шерлар 95% тарихий яшаш жойларидан ғойиб бўлганини тан олишимиз керак», дейилади ҳисоботда.

Шу билан бирга, олимлар қуйидаги маълумотларга таянмоқдалар:

Малавида табиий шароитда атиги 5 та шер яшайди,

Анголада – 25 та

Руандада – 22 та

Нигерияда – 30 та

Ёввойи табиатда яшайдиган энг кўп шерлар Танзанияда сақланади – 8 176 та

Жанубий Африкада – 2070

Кенияда – 1825

Замбияда – 1095

Мозамбикда – 1295

Зимбабведа – 1 709

Замбияда – 1095

Оксфорд экспертларининг хулосаларига кўра, ҳозир шерлар яшайдиган ҳудудларнинг 40 фоизи Африканинг турли штатлари томонидан қўриқланадиган ҳудудларга киритилган, аммо, ҳайвонларнинг атиги 14 фоизи уларни ҳимоя қилиш қоидалари бўлмаган жойларда.

Тадқиқот Африкадаги шерлар фақат яхши ишлайдиган, яхши қўриқланадиган ҳудудларга эга бўлган тақдирдагина, уларнинг табиий яшаш жойларида сақланиши мумкин, деган хулосага келди. Аммо бу Африка мамлакатларида мавжуд бўлган ёввойи табиатни муҳофаза қилиш хизматларига қараганда анча катта молиявий ресурсларни талаб қилади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг