Германияда Берлин девори қулатилишининг 30 йиллиги нишонланди

0
2198
TheHill

Шанба куни Германияда мамлакатни иккига ажратган Берлин девори қулаганининг 30 йиллиги нишонланди.  Коммунистлар бошқарган Шарқий Германияни капиталистик Ғарбий Германиядан қарийб ўттиз йил давомида ажратиб турган ва Совуқ урушнинг тимсолига айланган Берлин девори 1989 йилнинг 9 ноябрида бузиб ташланганди. Орадан бир йил ўтиб, 1990 йилда иккала Германия яна бирлашди.

«Биз дўстларимиз билан биргаликда бундан 30 йил аввал содир бўлган воқеаларни қувонч билан ёдга оламиз. Поляклар, венгерлар,  чехлар ва словакларнинг озодликка қўшган жасорати ва иродаси бўлмаганда  Шарқий Европадаги тинч инқилоблар бўлиши имконсиз эди ва Германия бирлашмаган бўларди”, деди Германия президенти Франк-Волтер Штейнмайер Берлиндаги маросимда. Бу маросимда, шунингдек, канцлер Ангела Меркель ва Польша,  Венгрия,  Словакия,  Чехия давлат раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Манба 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг