Тўлиқ исми шарифи Нельсон Холилала Мандела бўлган буюк сиёсат ва давлат арбоби Никола Мандела 1918 йилнинг 18 июлида Мфезо шаҳрида таваллуд топган. У 1994-1999 йиллар давомида Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) Президенти бўлган. Бутун дунёга апартеидга қарши курашлари билан танилган буюк сиёсий шахс ҳисобланади.
Нельсон Мандела умрининг 27 йилини қамоқхоналарда ўтказган, инсон ҳуқуқлари учун курашчилардан бири ҳисобланади. У 1993 йилда Тинчлик учун Нобель мукофотини қўлга киритган.
Манделанинг сиёсий карьераси ЖАР учун энг оғир ва синовли даврларга тўғри келди. Бу вақтда ушбу мамлакатда апартеид авж олган, ирқий камситиш ҳамда колониал кучлар томонидан маҳаллий аҳолига тазйиқ ўтқазиш авж олиб борарди.
У фаолиятини даставвал Африка Миллий Конгресси ёшлар қанотини бошқариш билан бошлаган. Кейинчалик, чет эл сармоялари эвазига ҳарбий машғулотлар ўказган. Кенг миқёсдаги тўқнашувларни ташкиллаштирмаган бўлса-да, Мандела алал-оқибат партизанлик курашлари томон йўл очиб берди.
Бироқ, 1966 йилдаги суд жараёнида у давлатга хиёнатда айбланиб ҳибсга олинган ва ўлим жазосига ҳукм қилинган. Аммо, 1964 йилда ўз якунига етган суд жараёнлари ўлим жазосини умрбод қамоқ жазоси билан алмаштиришга ҳукм чиқаради.
Мандела қамоқдалиги даврида маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари Жанубий Африка ҳукуматига жиддий босим ўтказганлар ва Манделанинг озод этилишини талаб қилганлар.
Жанубий Африканинг сўнгги оқ президенти Фредерик де Клерк томонидан Африка Миллий Конгресси ва апартеид режимига қарши бошқа ҳаракатларни қонунлаштириш тўғрисидаги фармон имзолангандан сўнг, Мандела озод қилинди. Бутун дунё бўйлаб жонли эфирда намойиш этиладиган ушбу тарихий тадбир 1990 йил 11 февралда бўлиб ўтди.
Нельсон Мандела 2013 йил 5 декабрда 96 ёшида вафот этди.