Ҳиндистон шимолидаги қишлоқда яшин уриши оқибатида 33 киши ҳалок бўлди

0
1588
Манба: araratnews.com

Расмийларнинг таъкидлашича, шимолий Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида содир бўлган момақалдироқ оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлган. Бу ҳақида Arab News хабар бермоқда.

Ҳокимиятнинг табиий офатларда ёрдам бериш бўйича вакили Сандхя, якшанба куни яшин оқибатида 33 киши ҳалок бўлганини ва яна 13 киши жароҳат олганини айтди. Фақатгина исмини маълум қилган расмийнинг айтишича, бўрон пайтида 20 та уй қулаган.

Ҳиндистон Метеорология Департаментининг расмий вакили Ж.П.Гупта паст босимли ҳудудда скалл чизиғи ҳосил бўлганлигини айтди.

Полиция ходими Прадюман Сингҳнинг айтишича, ўша қишлоқда шоли экиш пайтида етти киши, шу жумладан бир аёл ва бир ёш бола ҳалок бўлган.

Уттар-Прадеш бош вазири Ёги Адитяназнинг сўзларига кўра, қурбонларнинг оилаларига 400 минг рупий (6000 АҚШ доллари) миқдорида товон пули берилади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг