«Грузия илгарироқ НАТОга қўшилмаган бўлса, бунга фақат Меркель айбдор»

0
1412
Foto: LIGA.net

АҚШ дипломати Метю Брайза Грузия хавфсизлик сиёсати институтига берган интервьюсида, Грузия ва НАТО ўртасидаги муносабатлар ҳақида гапириб, 2008 йилда Бухарест саммитида АҚШ президенти Жорж Буш Грузиянинг НАТОга аъзо бўлиш режасини қатъий қўллаб-қувватлагани, аммо Германия канцлери Ангела Меркель бу масалани тўсиб қўйганлигини маълум қилган.

Брайза Германия Грузияга келажакда иттифоққа қўшилишига қарши чиқиши мумкинлигини таъкидлади. Дипломатнинг сўзларига кўра, Берлин Россия билан муносабатларнинг ёмонлашишига йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда ва шунинг учун у Грузияни қўллаб-қувватлашга тайёр эмас.

«Германия, авваламбор, Россия билан қарама-қаршиликка йўл қўймасликка ҳаракат қилди. Бу тушунарли ҳолат. Шундан Германия Президенти Штайнмайер ташқи ишлар вазири сифатида Россия билан қарама-қаршиликка олиб келадиган сиёсат юритмасликка ҳаракат қилган».

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг