Тожикистонда туғилган «Рус аёли» ижрочиси Интернетда ирқчи-шовинистик ҳақоратларга дуч келди

0
1417
Роттердамда бўлиб ўтадиган «Евровидение-2021» мусиқий танловида Россия шарафини ҳимоя қиладиган хонанда Манижа репетиция қилмоқда, Москва, 16 март. 18 март куни Россия тергов қўмитаси Манижанинг консерватив гуруҳлар эътирозига сабаб бўлган «Рус аёли» қўшиғининг матни ўрганиб чиқилишини айтган. [Кирилл Кудрявцев/AFP]

МОСКВА – Россиядаги консерватив гуруҳлар май ойида бўлиб ўтадиган «Евровидение-2021» мусиқий танловида Россия номидан иштирок этиш учун асли тожикистонлик аёл танлаганганидан норози.

Улар 29 яшар Манижа Сангин тарафидан басталанган ва ижро этилган «Рус аёли» қўшиғи матнининг текширилишини талаб қилмоқда.

Рус аёлларининг иродасини мадҳ этувчи «Рус аёли» қўшиғи уларни мустақил бўлишга, ёш, гўзаллик ва бола туғишга оид анъанавий қарашларга қарши туришга чақиради.

Йирик жиноятларни тергов қиладиган Россия тергов қўмитаси (ТҚ) 18 март куни жамоатчилик гуруҳларининг биридан мазкур қўшиқни «конунчиликка хилоф фикрлар» бўйича текшириш сўралган мурожаат келиб тушганини айтди.

image
«Рус аёли» қўшиғини ижро этиб, онлайн сўровнома орқали «Евровидение-2021» мусиқий танловида Россия номидан иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган Манижа, 8 март кунги YouTube видеосидан олинган кадр. Бу чиқишидан сўнг, Тожикистонда туғилган қўшиқчига нисбатан нафратли ва нохолис гап-сўзлар ёғила бошлаган.

Қўмита ушбу талабни қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрганиб чиқади, деди ТҚ матбуот котиби Светлана Петренко «РИА Новости» агентлигига.

«Рус аёли» текшируви

Ушбу мурожаат уруш фахрийларига бағишланган «Ветеранские вести» сайтидан келиб тушган. 16 март куни сайтда ТҚ раиси Александр Бастрикиндан мазкур қўшиқ юзасидан жиноий иш қўзғаш сўралган очиқ хат эълон қилинган.

Ташкилот ўзини мустақил деб атаса-да, Россиянинг ички ишлар ва мудофаа вазирликлари ҳамда Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) билан ҳамкорлик қилади.

Гуруҳнинг иддаосича, Манижанинг қўшиғи «рус аёлларининг инсоний қадр-қимматини қўпол равишда ҳақорат қилиш ва камситишга қаратилган». Мурожаатда бу қўшиқ этник низолар қўзғатувчи «давомли жиноят» деб номланади.

Яна бир шикоят Православ аёллар иттифоқидан келиб тушган, у 18 март кунги очиқ хатида Манижанинг клипи ва «Евровидение» танловидаги иштирокини тақиқлашга чақирган.

Унинг матнида «анъанавий оила асосларига путур етказувчи, эркакларга нисбатан нафрат қўзғатувчи» сўзлар бор, дейилади хатда.

8 март куни «Рус аёли» қўшиғини ижро этган Манижа онлайн тарзда ўтказилган сўровномада бошқа икки иштирокчини катта фарқ билан мағлуб этиб, «Евровидение»да Россия вакили бўлиш имкониятини қўлга киритган.

Танловда ғолиб бўлган заҳоти Россиядаги ижтимоий тармоқлар ва йирик нашрларда нафратга тўла постлар ва мақолалар пайдо бўла бошлаган.

Ижтимоий тармоқларнинг айрим фойдаланувчилари Манижани тожик миллатига мансубликда ва ўзи рус бўлмай, рус аёлларини камситувчи феминист дея айблашган.

«Ҳақоратли изоҳларнинг биринчи тўлқинини ўқиганимда, кимга нима ёмонлик қилганимни тушунмай қолган эдим», дейди у 15 март куни Ксения Собчак билан Россиянинг «Биринчи канали»даги суҳбатида.

Россияда тожик бўлиш

Манижа Душанбеда туғилган, аммо уч яшарлигида – 1994 йилда Тожикистондаги фуқаролар уруши сабаб ота-онаси билан Россияга кўчиб келишган.

Собчак билан суҳбатида айтишича, ақлини таниганидан бери Манижа руслардан этник мансублиги, териси, сочининг ранги, кўзининг шакли ва бошқа кўринишларига оид ҳақоратли сўзларни эшитиб келган.

«Рус тилида ўрганган биринчи сўзим «қорамўнди» бўлган», деб айтган қўшиқчи телевидениеда.

У этник келиб чиқиши сабабли ҳаётида доим ирқчиликка оид ҳақоратлар ва бошқа ёмонликлар бўлиб келганини айтади. «Аммо ўтган ҳафтада бўлганичалик эмас.»

Интернетдаги «у қаердан келиб қолди» ва «бутун Россияда Евровидениеда иштирок этиш учун рус қўшиқчиси йўқ эканми?» каби фикр-мулоҳазалар шулар жумласидан.

Нацизм ва ирқчиликка оид айрим ҳақоратларни ҳатто ёзиш ҳам ноқулай.

Манижа салбий фикр-мулоҳазалардан дили оғриганини айтган.

Унинг тарафдорлари ва мухлисларининг кўпчилиги ирқий ҳақоратларнинг таниқли ва ўқимишли арбобларга оид эканлигидан ҳайратда қолишган.

Қўшиқчи Юрий Лоза, журналист Михаил Шахназаров, Дума аъзоси Виталий Милонов, ДЛПР етакчиси ва Дума аъзоси Владимир Жириновский ва бошқа юзлаб таниқли руслар Манижани қоралаб чиқишган.

Милонов чоршанба (24 март) куни «Комсомольская правда» радио дастурида қўшиқчини яна бир марта ҳақорат қилган.

«Русларнинг ўрнига ашула айтиш учун бошқаларни олиб келишга нима ҳожат», деб айтган у кўрсатув бошловчиси Диана Кадига Манижани назарда тутиб.

Русча шовинизм ва иккиюзламачилик

Россияда ҳар куни, минглаб Марказий Осиёлик мигрантлар ўз этник мансублиги туфайли камситиш ва таҳқирланишга дуч келади, деб айтган у Skype орқали берган интервьюсида.

Манижа шу каби минглаб одамлардан бири, дейди Шерматов.

У интернетда этник тажовузга учраётган бўлса, ресторан ва барларда официантлик қиладиган, идиш ювадиган, кўчаларни ахлат ва қордан тозалайдиган бошқа тожиклар, ўзбеклар, қирғиз ва қозоқлар бундай адоватга ўз ҳаётларида дуч келмоқдалар, деб қўшимча қилди у.

«Ҳатто ароқ ичмаганинг учун сени танқид ёки ҳақорат қилишга уринадилар», дейди Шерматов. Унга кўра, нима қилишларидан қатъи назар, руслар Марказий Осиёликлардан барибир қандайдир айб топади.

Шерматов Карвонсаройга руслар томонидан Марказий Осиёликларга нисбатан қўлланиладиган ирқчиликка оид ҳақоратли сўзларни айтиб берган.

Шерматов ўз ватандоши Манижа учун хурсандлигини, аммо унинг «Евровидение»даги иштирокига овоз берган русларнинг ўзи нима учун ижтимоий тармоқларда унинг устидан кулаётганини тушунмаслигини айтади.

Унга кўра, «бу нафақат уларнинг шовинизмини, балки иккиюзламачилигини ҳам фош этади».

Недерландиянинг Роттердам шаҳрида бўлиб ўтадиган танловда Манижа ғалаба қозонадиган бўлса, русларнинг иккиюзламачи намоён бўлади, дейди у.

«Руслар тожик қизи тўғрисида бошқача гапиришини кейин кўрасизлар.»

41 Европа мамлакати вакиллари ташриф буюрадиган «Евровидение» танлови 18-22 май кунлари Роттердамда бўлиб ўтади.

COVID-19га қарши чоралар туфайли тадбирда қатнашувчи мамлакатлар делегациялари ва журналистлар сони қисқартирилган, дейди ташкилотчилар.

Россия жамиятидаги кўпчилик бошқалардан фарқли ҳар қандай одамга қарши чиқади, дейди Манижа каби Тожикистондаги фуқаролик урушидан қочиб, Уралда қўним топган этник тожик Карим Шерматов.

Манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг