Буюк Британия, Франция, Германия, Россия ва Хитой 28-июл куни Вена шаҳрида Эрон билан учрашиб, 2015 йилги ядровий битимни қандай сақлаб қолиш масаласини муҳокама қилишади, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги Европа Иттифоқининг ташқи сиёсати ахборот хизматига таяниб.
«Учрашув Франция, Германия, Буюк Британия ва Эроннинг таклифига биноан чақирилди ва Бирлашган Ҳаракатлар Режаси (ЖCПОА)нинг барча жиҳатлари билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқилади», дейилади баёнотда.