Жазоир президенти Абдулмажид Теббоу коронавирусга чалинди. Теббоу ҳозирда Германиядаги касалхонада даволанмоқда ва унинг аҳволи аста-секин яхшиланмоқда. Бу ҳақда сешанба куни президент котибияти маълум қилган.
“CОVID-19 га чалинган 74 ёшли Теббоу Германиядаги махсус касалхоналардан бирида даволанишни давом эттирмоқда. У секинлик билан соғаймоқда” дея хабар берган президент матбуот хизмати.
Ўтган ҳафтанинг охирида Жазоир ҳукуматидаги бир қанча ходимлар коронавирусга чалингани айтилганди. Шундан кейин президент ҳам ўзини беш кунга изоляцияга олган.