Россия: «Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги жангга Ўрта Шарқдан 2000 жангари келиб қўшилган”

0
1203
Фото: AFP

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг 4 ноябрь куни берган баёнотига кўра, айни пайтда Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги юз бераётган урушда қатнашиш учун Ўрта Шарқдан 2000 жангари етиб келган. Ҳозирги уруш арманлар ва озарлар ўртасида сўнгги 25 йил ичида бўлиб ўтган энг қонли тўқнашувга айланди.

“Биз Тоғли Қорабоғ можароси халқаро урушга айланиб кетишини, унда Ўрта Шарқдан келган жангарилар қатнашишини хоҳламаймиз. Биз бошқа мамлакатлардан ўзларининг кучларини Тоғли Қорабоғга жангарилар киришини тўхтатишни қайта ва қайта сўрадик. Айни пайтда Тоғли Қорабоғда ташқаридан келган жангарилар сони 2000 га яқинлашмоқда” дейди Лавров Коммерсантга берган интервьюсида.

Шунингдек, Лавровнинг қўшимча қилишича, Россия ушбу можаронинг тугатилиши учун ҳаракатларни давом эттирмоқда. Россия президенти Владимир Путин ўтган ҳафтада Эрдўған билан бўлган телефон суҳбатида Тоғли Қорабоғ масаласини муҳокама қилган.

Тоғли Қорабоғ аслида Озарбайжонга тегишли ҳудуд ҳисобланади. Лекин, бу ер 1994 йилдан бери арманлар тасарруфида бўлиб келмоқда эди. Шу йилнинг 27 сентябридан буён арман ва озарлар урушида ҳозиргача юзлаб, балки, минглаб одамлар ҳалок бўлди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг