АҚШдаги президентлик сайловида рекорд даражада кўп мусулмонлар қатнашди

0
1353
manba: AFP

Сўровномадан маълум бўлум бўлишича, АҚШда 3 ноябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловида бир миллиондан ортиқ мусулмонлар иштирок этди ва уларнинг деярли 70 фоизи демократик партия номзоди Жо Байденга овоз берди.

Америка ислом алоқалари кенгаши томонидан ўтказилган ушбу сўровнома сешанба кунги сайловларда АҚШдаги мусулмон сайловчилари сони «рекорд даражада» бўлганини кўрсатди. Унга кўра, мусулмонлар овоз берадиган 844 та сайлов участкасидан 84 фоизида ушбу сиёсий жараён бўлиб ўтган.

“Америка ислом алоқалари кенгаши сайловда қатнашган бир миллиондан ортиқ мусулмонларга миннатдорчилик билдиради. Улар ўзларининг иштироки билан рекордни янгилашди” дейди кенгашнинг ижрочи директори Ниҳад Авад.

Америка Ислом алоқалари кенгаши мазкур сўровнома мустақил автоматлаштирилган қўнғироқлар ёрдамида ўтказилганлигини маълум қилди. Унда рўйхатдан ўтган сайловчиларга иккита савол берилган:  Сиз Президент сайловида овоз бердингизми?Қайси номзодга овоз бердингиз?

Мусулмонлар ушбу сайловда муҳим рол ўйнаши кутилган эди. Айниқса,  кўплаб араб миллатига мансуб мусулмонлар яшайдиган Мичиган штатида уларнинг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эга деб ҳисобланган.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг