0
2351
Фото: ЕРА

Якшанба куни Туркия ҳаво мудофааси Суриянинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Идлиб вилояти устидан учиб ўтаётган Суриянинг иккита жангчи самолётини уриб туширди, дея хабар бермоқда ББС рус хизмати. Учувчилар катапульт ёрдамида омон қолишганлиги айтилмоқда.

Туркия Мудофаа вазири Ҳулуси Аскарнинг айтишича, «Баҳорги қалқон» операцияси бошланганидан бери турк қўшинлари 2212 Сурия ҳукумат қўшинларини «зарарсизлантирган», 103 та танк, 8 та вертолёт, 1 та дрон, шунингдек ракета ва бошқа ҳарбий техникаларни йўқ қилишган.

Суриядаги инсон ҳуқуқлари мониторинги марказининг маълумотларига кўра, Сурия армиясидаги йўқотишлар 74 нафар ҳарбий хизматчини  ташкил этган.

Шунингдек, Ҳулуси Асқарнинг таъкидлашига кўра: “Биз Россиядан [Сурия] режимининг ҳужумларини тўхтатишини кутамиз. Бизда Россия билан тўқнаш келиш истаги ҳам, нияти ҳам йўқ”.

Кейинги ҳафта Туркия ва Россия президентлари Идлиб муаммосини шахсан учрашувлари давомида муҳокама қилишни режалаштирмоқдалар. 5 март куни эса, Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Хорватия пойтахтида худди шундай кун тартибидаги масала юзасидан йиғилишади.

Вазият 27 февраль куни кечқурун муҳолифат тарафдорлари томонидан эгаллаб олинган Серакиб шаҳрида Сурия ҳарбий ҳаво ҳужуми оқибатида 33 нафар турк аскари ҳалок бўлганидан сўнг кескин тус олган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг