Туркиядаги зилзила қурбонлари 22 кишига етди. Қидирув ишлари давом этмоқда

0
2104
Фото: Reuters

Шанба куни Туркия шарқида юз берган кучли зилзилада ҳалок бўлганлар сони 22 кишига етди. Қутқарувчилар бинолар вайроналари остидан тирик қолганларни қидирмоқда.

Жума куни кечқурун 6.8 магнитудали зилзила пойтахт Анқарадан тахминан 550 км шарқда жойлашган Элазиг вилоятини ларзага келтирди. Туркиянинг фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига кўра, зилзиладан сўнг 401 марта ер силкиниши ҳам содир бўлди ва уларнинг 14 таси 4 баллдан ошди.

Элазигда ўн саккиз киши ва қўшни Малатя вилоятида яна тўрт киши ҳалок бўлган. Ҳукумат ҳанузгача Элазигдаги учта ҳудудда қутқарув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Президент Тоййиб Эрдоған 25 январь куни Истанбулдаги режаларини бекор қилди ва қутқарув ишларини текшириш учун Элазигга жўнади.Шунингдек, у зилзилада ҳалок бўлган аёл ва унинг ўғлининг дафн маросимида қатнашди.

“Биз давлат ва миллат сифатида қўлимиздан келганини қиляпмиз ва бундан кейин ҳам шундай қиламиз. Барча қутқарув жойларидаги ҳаракатларимиз давом этади «, деди у дафн маросимида.

Эрдўған бу зилзила Туркия учун “синов” эканини таъкидлаган.

Туркия тарихида бир неча бор кучли зилзилалар содир бўлган. 1999 йил август ойида ғарбий Измит шаҳрида 7,6 магнитудали зилзила юз берганида 17 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган ва яна 500 мингга яқин одам бошпанасиз қолганди. 2011 йилда шарқий Ван ва Эржис шаҳарларидаги зилзилада эса камида 523 киши ҳалок бўлган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг