Расмий Қобул иккинчи марта ҳажга кетаётган зиёратчиларга солиқ солади

0
2127
Манба: http://www.arabnews.com

Сешанба куни ҳукумат вакилларининг сўзларига кўра, энди афғон ҳукумати кўп йиллардан буён Ҳаж зиёратини кутаётган кўплаб номзодлар борлигини инобатга олиб, Саудия Арабистонига иккинчи марта Ҳаж зиёрати учун кетаётганларга 500 доллар миқдорида солиқ солади, дея хабар бермоқда Arab news нашри.

Дин ишлари вазирлиги мамлакатда Ҳаж зиёратчиларни кўп марта ташриф буюришларини олдини олиш ва камбағал ватандошларга гуманитар инқироз пайтида ва қашшоқликда ёрдам беришга қаратилган кампания бошлаган.

«Биз ташриф буюрувчиларнинг номлари ва маълумотларини кўрсатадиган маълумотлар базасини яратдик, энди иккинчи ёки учинчи сафарини амалга оширадиганлар 500 доллар жаримага тортилади», дейди Надер Дарез.

Афғонистонда мусулмонларнинг энг муқаддас жойига ташриф буюрувчилар учун йиллик квотаси – 30 000 киши. Ўн минглаб кишилар узоқ йиллардан буён Ҳаж қилиш имконига эга бўлишади, бироқ турли сабабларга, масалан коррупция сабабли улардан кўплари сафар қила олмайди.

Дарезнинг сўзларига кўра, порахўрликни камайтириш бўйича ташаббус доирасида бир неча давлат идоралари жорий йилда Ҳаж зиёратини ташкил қилишни назорат қилади.

Бир марта сафар қилиш қиймати 2 750 долларни ташкил этади ва ўн минглаб одамлар йилнинг бошқа вақтларида умра зиёратини амалга оширишади. Қайтгандан кейин баъзи зиёратчилар одатда ҳашаматли зиёфатлар уюштириб, меҳмонларга қимматбаҳо совғалар улашадилар.

Ҳаж зиёратини амалга оширган Кобул шаҳрида истиқомат қилувчи Мир Оға ҳукуматни қайта зиёрат қилувчиларга тегишли қарордан мамнун эканлигини билдирди.

«Агар сиз бой бўлсангиз ва жисмонан қодир бўлсангиз, ҳаётингизда бир марта Маккани зиёрат қилишингиз керак бўлади. Қайта ташрифлар пулни йўқотиш ва фойдасиз иш. Бунинг ўрнига, Худо, камбағал қариндошларимизга ва қўшниларимизга бу пул билан ёрдам беришимизни хоҳлайди «, деди у.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг