БМТ терговчиси Қошиқчини ўлдирганлиги сабаб Саудия Арабистони кейинги G-20 саммитига мезбонлик қилмаслигини айтди

0
1995
Манба: www.washingtonpost.com/ Эндрью Аррер (Andrew Harrer)/Bloomberg News

Сешанба куни БМТнинг етакчи терговчилари Саудия журналисти Жамал Қошиқчининг ўлдирилишини тергов қилишмоқда. Сешанба куни маълум қилишларича, дунёдаги энг ривожланган давлатлар Саудия Арабистони адолат борасида жуда кам иш қилгани ва Подшоҳликни келгуси йил G-20 саммитига мезбонлик қилиш шарафидан мосуво қилишни таклиф қилганлар, дея хабар беради The Washington Post.

БМТнинг махсус маърузачиси Агнес Калламард, ўтган ойда Қошиқчи қотиллигига тегишли янги тафсилотларни тақдим этган ва бу қотилликка Саудия ҳукумати масъул бўлган деган хулосага келган, Саудия Арабистонида ишончли суд жараёни бўлмаган тақдирда адолат учун халқаро кучларнинг бир қисми ҳаракат қилиши керак, дейди у.

Саудия Арабистони валиаҳди Муҳаммад бин Салмон шу йил Японияда бўлиб ўтган G-20 саммитида марказий ўринни эгаллаганидан бир ҳафта ўтар-ўтмас, Агнеснинг жасорат билан эълон қилган ҳисоботи октябрь ойида ўлдирилган Қошиқчига яна жаҳон сиёсати эътиборини қаратилишига ҳизмат қилди.

«Далиллардан олинган ягона хулоса шуки, Саудия Арабистони давлати қотиллик учун масъулдир», деди у сешанба куни.

Саудия Арабистонининг Вашингтондаги элчихонаси Калламарнинг баёнотларига изоҳ бериш талабларига жавоб бермади.

Саудия ҳукумати журналистни ўлдиришда иштирок этганлиги эҳтимолини ҳисобга олиб, Калламар халқаро ҳамжамиятни Саудия Арабистони 2020 йил 21-22 ноябрь кунлари Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган навбатдаги G-20 саммитини қабул қилишига тўсқинлик қилиши орқали «сиёсий масъулият»ни жорий қилиши кераклигини айтди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг