Покистон бош вазири митингларда иштирок этади

0
1929
Манба: Day.az

Покистон Бош вазири Имрон Хон 11 сентябрь куни Кашмир шаҳрининг маркази – Музаффарободдаги митингда иштирок этади, дея хабар беради «Geo Tv».

Акция мақсади Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатлари аҳолиси билан бирдамликни намойиш этишдан иборат.

«Мен 13 сентабрь, жума куни бутун дунёни вазиятдан хабардор этиш ва Кашмир аҳолиси билан бирдамликни намойиш қилиш учун катта митинг ўтказаман», деди Имрон Хон ўзининг Твиттердаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 август куни Ҳиндистон ҳукумати Жамму ва Кашмир штатининг махсус мақомини бекор қилди, шунингдек, минтақада комендантлик соати жорий этди.

Ушбу факт Нью-Деҳли ва Исломобод ўртасидаги кескинликнинг янги босқичига сабаб бўлди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг