Қатарда ўтказилган Афғонистон бўйича тинчлик учрашуви ишончни мустаҳкамлашга қаратилган

0
1968
Манба: ariananews.af

Толибон вакиллари Афғонистондан хорижий қўшинларни олиб чиқиш ва бу ҳафта Қобулда ҳалокатли бомба портлаши билан давом этган зўравонлик йилларини тугатиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатларнинг кучайиши муносабати билан ўтган ҳафта охирида Афғонистон делегациялари билан учрашишди. Бу хақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Қатар ва Германия томонидан ташкил этилган, ҳафта охирида бўлиб ўтган учрашув, Толибон жангарилари ва АҚШ дипломатлари ўртасида ҳарбий кучларни олиб чиқиш муддати ва Афғонистондан қўшин чиқиб кетгандан сўнг хавфсизликни таъминлаш кафолати бўйича келишувга эришишга бағишланди.

Бу музокаралар кутилганидан анча кўп давом этди, чунки ҳар икки томон АҚШ қўшинларининг Афғонистондан чиқиб кетиши учун талаб қиладиган вақт ва ўзаро кафолатлар ҳақида баҳслашишди.

Душанба куни Толибон томонижан Қобулда юк машинаси портлатилиши натижасида ўнлаб тинч аҳоли ҳалок бўлган ва яраланган, уларнинг аксарияти болалар бўлган.

Апрель ойида Қатарда ўтказилмоқчи бўлган учрашувга Афғонистондан 250 кишилик делегация броган эди, лекин делегация ичида чиққан низо ва Толибон улар билан расмий мақомда музокаралар олиб боришини рад этгани учун музокаралар муваффақиятсиз якунланган эди.

Бу сафар 40 га яқин афғон етакчилари ва фаоллар Доҳага боришди, аммо расмий мақомга эга бўлишмади.

Бу Толибоннинг Кобулдаги “Ғарб ҳукуматига” бевосита мурожаат қилишдан бош тортиши учун зарур бўлган шарт.

Германия ва Қатар воситачилигининг таклифига биноан иштирокчиларнинг кимлиги ошкор қилинмади. Расмий Берлиннинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Маркус Потзел ўз баёнотида «улар фақат ўзларининг шахсий салоҳиятлари ва тенг шароитлар бўлганда музокаралар ўтказишган»ини айтди.

«Афғонистонда ўтказиладиган музокараларнинг асосий мақсади урушаётган томонлар ўртасида ишончни мустаҳкамлашдир, чунки бу ерда, музокаралар залида ҳеч қандай хорижий ҳукумат вакили бўлмади», – дейди Кобулдаги манба.

Толибон вакили Забиҳулла Мужоҳиднинг айтишича, Вашингтоннинг махсус вакили Залмай Халилзад бошчилигидаги АҚШ гуруҳи билан музокаралар яхши ўтган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг