Бугун, 21 сентябрь куни Арманистон мамлакат мустақиллигининг 28 йиллигини нишонламоқда.
1991 йил 21 сентябрда бўлиб ўтган референдумда Арманистон халқи СССР таркибидан ажралиб чиқиб, мустақил давлат тузган эди.
Расмийларнинг қарорига биноан, бу йил мустақиллик куни муносабати билан асосий тантаналар Арманистоннинг иккинчи йирик шаҳри – Гюмри шаҳрида ўтказилади.
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин каби бир қатор хорижий давлат раҳбарлари Арманистон президенти Армен Саркисянни Мустақиллик куни билан табрикладилар.