Мадуро Гуайидо музокараларни тўхтатгандан сўнг мухолифат билан мулоқот таклиф қилади.

0
1561
Манба: REUTERS/Мануер Куантеро (Manaure Quintero)

Сешанба куни мухолифат етакчиси Хуан Гуайдонинг «диктатор» билан музокара қилиш учун қулай вақт бўлмаслигини айтганидан сўнг бир неча соат ўтиб Венесуела президенти Николас Мадуро сиёсий инқирозни бартараф этиш учун мухолифат билан музокара олиб боришга тайёр эканини билдирган.

Гуайдо ва Мадуро Норвегия ҳукумати даъват этган музакаралар учун май ойида Ослога вакилларини юборишган, аммо улар ҳеч қандай келишувга эриша олмаганлар. Сешанба куни музокара жараёнига алоқадор бўлган шахсларни Реутерс агентлигига маълум қилишича музокараларни «бу ҳафта қайта бошланиши» кутулмоқда.

Аммо Гуайдо «мулоқотнинг янги босқичида қатнашишимиз ҳақида ҳеч қандай расмий баёнот олмаганини» айтди.

«Ҳеч қачон ўғрилар, инсон ҳуқуқларини бузувчилар ва диктаторлар билан воситачилик қилиб бўлмайди», – дейди Гуайдо, мухбирларга.

Гуайдоннинг фикрига кўра, мухолифат ўтган ҳафта Венасуела флоти капитани Рафаел Акостанинг ўлими юзасидан қаттиқ норозилик билдирган. Капитаннинг хотини ва инсон ҳуқуқлари гуруҳи Мадуро ҳукуматини Акостани қийноққа солганликда ва ўлимининг ҳолатини аниқлашдан бош тортишда айблади.

Венесуела Бош прокурори душанба куни Акостанинг ўлдирилиши бўйича икки разведка хизмати ҳодимини айблаган.

Мадуро сешанба куни кечқурун давлат телевидениесида нутқ сўзлаганида, Акостанинг ўлими ҳақида гапирмади, лекин унинг ҳукумати «Норвегиядаги суҳбатларга содиқлигини» айтган ва музокаралар «суҳбатлар ва ечимлар учун доимий жадвал яратиш» га қаратилган эди.

«Бу жараён яхши кечмоқда. Келгуси ҳафталарда келишувлар, музокаралар ва олдиндан мувофиқлаштириш жараёни қанчалик яхши давом этаётгани ҳақида яхши янгилик бўлади», дейди Мадуро.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг