“Шармандалик”: Мьянма ҳукумати Роҳинжа мусулмонларини сайлаш ҳуқуқидан маҳрум этди

0
1549
Фото: AFP

8 ноябрь куни Мьянма давлатида парламентнинг юқори ва қуйи палаталарига сайловлар бўлиб ўтди. Аммо, ҳукумат 1.1 миллионта Роҳинжа қочқинларининг ушбу сайловда қатнашишларига рухсат бермади.

Айни пайтда Роҳинжа мусулмонлари Бангладешнинг Кокс Базар шаҳридаги лагерда яшашмоқда. Бу дунёдаги энг катта қочоқлар лагери ҳисобланади. Сайлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган кўплаб Роҳинжалар бундан жуда хафа эканликларини айтишган.

“Мен ҳеч қачон Мьянма сайловларида овоз бериш ҳуқуқимдан фойдалана олмаганман. Мен бутун ҳаётим давомида сайловларда қатнаша оламанми ёки йўқ, билмайман. Ушбу овоз бериш ҳуқуқи биз учун жуда муҳимдир, чунки, усиз биз бошқа фуқаролик ҳуқуқларидан ҳам фойдалана олмаймиз. Масалан, бизда бизнес билан шуғулланиш ва фарзандларимизни давлат тасарруфидаги мактаб ва коллежларга ўқишга киритиш учун ҳеч қандай имконияти йўқ” дейди Кутупаланг номли қочқинлар лагеридаги Роҳинжалар раҳбари Нурул Амин.

32 ёшли Аминнинг 3 нафар фарзанди бор. У Кокс Базардаги фуқаролик ҳуқуқларини, шу жумладан, Мьянма сайловларида овоз бериш ҳуқуқини тиклашни талаб қилаётган кўплаб қочоқлардан биридир.

Асосий аҳолиси буддистлардан иборат бўлган Мьянма давлати 1970 йиллардан бери Роҳинжа мусулмонларига зулм қилиб келади. Бундай ишларнинг сўнггиси 2017 йилда юз берган бўлиб, ўшанда юз минглаб Роҳинжалар Мьянмадан қочиб кетишга мажбур бўлишганди. Мьянма ҳукумати Роҳинжаларни ўзининг фуқароси эканини рад этади ва уларни “бангладешлик келгиндилар” деб ҳисоблайди.

«Мьянма ўзининг ҳукуматини сайлади. Аммо, бу жараёнда биз иштирок этмадик. Бу менинг мамлакатим учун шармандаликдир. Умид қиламизки, янги ҳукумат бизнинг ватанга қайтиш жараёнимизни тезлаштиради ва ҳуқуқларимизни тиклайди. Биз қочқинлар лагерларида бахтсиз ҳаётни бошдан кечирмоқдамиз ” дейди 47 ёшли Фотима Бегум.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг