АҚШ президенти Дональд Трамп ОАВларининг АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили Хизер Науэрт номзоди АҚШнинг БМТдаги доимий вакили лавозими учун тақдим этилгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади, деб хабарбермоқда The Hill.
Мамлакатнинг БМТдаги ҳозирги вакили Никки Хейли аввалроқ 2018 йил охиригача истеъфога чиқиш ниятини эълон қилган эди.
Оммавий ахборот воситаларида бўшайдиган ўринга Хизер Науэрт номзоди кўрсатилиши мумкинлиги ҳақида бир неча бор хабар берилган.
Оқ уй раҳбари бундай вариант борлигини инкор қилмади, аммо у Науэрт номзоди- кўриб чиқилаётган ягона номзод эмаслигини таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Америка Қўшма Штатлари Президенти томонидан расман номзод қилиб кўрсатилганидан сўнг, АҚШ Сенати уни тасдиқлаши керак бўлади.