Қайта ишланган пластмассадан тайёрланган асфальт 10 баробар мустаҳкамроқ ва 60 фоизга арзонроқ

0
4757
Фото: building-tech.org

Асфальтнинг янги тури инвесторларни, жумладан миллиардер Ричард Бренсоннинг эътиборини тобора кўпроқ жалб қилмоқда. Қурилиш соҳасида қайта ишланган пластик тобора кенг қўлланилмоқда. Ундан йўл қопламалари, ғиштлар ва ҳатто плиткалар тайёрланмоқда.

Энг сўнгги намуналардан бири Буюк Британиялик тадбиркорлар томонидан тақдим этилди. Бу, юқори сифатли асфальтни ишлаб чиқариш бўлиб, уни тайёрлаш анча арзон, чунки унда пластик чиқиндилардан фойдаланилади ва қопламанинг ўзи эса одатдагидан кўра 10 бараварга мустаҳкамроқдир.

Биз футуристик қуёшли йўлларнинг пайдо бўлганлигини ва ҳатто ретро шағал йўлларга қайтган пайтларни ҳам кўрдик. Аммо энди бизда йўл қопламалари учун янги ўйинчи пайдо бўлди. Бу қайта ишланган пластик. Британиялик муҳандис Тоби Маккартни хом ашёнинг асосий қисмини, асфальтдаги асосий битум ўрнини, қайта ишланадиган бутилкалардан ясалган майда пластик гранулалар билан алмаштирадиган инновацион жараённи ишлаб чиқди.

«Ушбу янгиликнинг натижаси одатдаги асфальтларга қараганда 60 фоизга арзонроқ, 10 баробар мустаҳкамроқ ва атроф-муҳит учун жуда яхши қопламадир», – дейди MacRebur  лойиҳаси муаллифи Тоби Маккартни.

Маккартни бу ғояни илк бора, уйи яқинидаги йўллардаги чуқурларни ямашдан чарчаганидан кейин ўйлаб топган. Таниш ҳолат-а, шундай эмасми? У Ҳиндистонда ишлаган пайтда ва у ерда одамлар чуқурчаларни пластик қолдиқлари билан тўлдириб, уларни жойида эритишиб қоплаётганини кузатган. Оддий йўллар, тахминан 90 фоиз тош ва қумдан 10 фоизли битум қўшилган ҳолатда тайёрланади.

MacRebur маҳсулоти асосан битумни қайта ишланган пластик чиқиндилар билан тўлдиради. Шунинг учун йўллар мустаҳкамроқ ва шағал аралшмасига нисбатан камроқ нефть маҳсулоти сарфланади. Пластик қопламани ишлаб чиқиш учун 18 ойлик тест синови ўтказилди.

Шундай тарзда, ака-ука Маккартнилар Англиянинг Камбрия графлигида пластик пломба ёрдамида ўз йўлларини қоплаб чиқишди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг