Англияда ўғрилар 64 миллион доллар қийматдаги тақинчоқларни ўғирлаб кетишди

0
1675
Arabnews

«Формула-1» нинг собиқ хўжайини Берни Экклстоуннинг қизи Тамара Экклстоуннинг 50 миллион фунт (64 миллион доллар) қийматидаги заргарлик буюмлари Лондоннинг “Billionaire Row” кўчасидаги уйидан ўғирлаб кетилди.

 

“The Sun” газетасининг ёзишича,  Британияда моделлик фаолияти билан шуғулланувчи ва таниқли шахс бўлган Экклстоун янги йилни нишонлаш учун мамлакатни тарк этган пайтда  ўғрилар боғ орқали унинг уйига кириб,  ётоқхонасида яширилган сейфлардан қимматбаҳо буюмларни ўғирлашган.

 

«Афсуски, Жума куни кечқурун Экклстоун-Рутландлар оиласида уйга бостириб кирилганлигини тасдиқлайман. Ички хавфсизлик бу масалада полиция билан ҳамкорлик қилади.  Тамара ва унинг оиласи яхши,  аммо улар бу воқеадан ғазабланган ва шокка тушган. Кўп миқдордаги қимматбаҳо заргарлик буюмлари ўғирланган. Бу иш бўйича ҳали ҳеч ким ҳибсга олинмади. Текширувлар давом этмоқда” деди полиция матбуот вакили.

манба:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг