Қозоғистонда мустақиллик кунида ҳукуматга қарши намойишлар бўлиб ўтди

0
1763
Reuters

16-декабр душанба куни Қозоғистоннинг икки асосий шаҳри ҳисобланувчи Нурсултон ва Алматида ҳукуматга қарши намойишлар бўлиб ўтди ва унда полиция ўнлаб одамларни ҳибсга олди. Намойишчилар сиёсий ислоҳотлар ҳамда собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг оиласини ҳукуматдан йироқлаштиришни талаб қилишди. Улар «Уйғон Қозоғистон! » шиорларини айтиб,  «Назарбоевсиз Қозоғистон», «Парламентар республика» деб ёзилган плакатларни баланд кўтаришди.

 

79 ёшли Назарбоев Қозоғистонда Совет Иттифоқи давридан бери деярли 30 йил ҳукмронлик қилди. У шу йилнинг март ойида президентлик вазифасини вориси Қассим-Жомарт Токаевга топширди. Аммо Назарбоев ҳанузгача мамлакатда кенг қамровли назоратга эга. Ҳозирда у хавфсизлик кенгаши раиси ва ҳукмрон партиянинг раҳбари лавозимларида фаолият олиб бормоқда.

 

Назарбоевнинг вориси Қассим-Жомарт Токаев норозиликларни тартибга солувчи қонунларни либераллаштиришини айтганди. Аммо бундай ўзгаришлар ҳозиргача  амалга оширилгани йўқ.

манба:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг