Ҳозирда Суриянинг шимолий-ғарбий ҳудуди яна уруш ўчоғига айланди. Россия қўллаб-қувватлаётган Сурия ҳукумати ИШИДдан Идлибни тўлалигича қайтариб олиш учун, бу ерларни бомбардимон қилмоқда. Натижада, тинч аҳоли ҳам бундан азият чекмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 10 февралда эълон қилган баёнотига кўра, ўтган йилнинг декабрь ойидан бери Сурия ҳукуматининг шимоли-ғарбда қўзғолончиларга қарши ҳужуми натижасида 700 мингга яқин фуқаро ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди. Ўтган ҳафтанинг ўзидаёқ 100,000 киши бу ҳудуддан Туркия чегараси томон қочиб кетган.
БМТ вакили Девис Свонсоннинг айтишича, Туркия билан чегара яқинидаги вазият тобора оғирлашиб бормоқда. Чунки, у ерда аллақачон ўтган йили қочоққа айланган 400 мингдан ортиқ киши бошпана топиб яшамоқда.