Мисрда 1 июндан коронавирус чекловлари бекор қилинади

0
864

Мисрда сешанба кунидан бошлаб коронавирус билан боғлиқ чекловлар бекор қилинади. Жумладан дўкон ва ресторанлар қайта очилади.

Миср ҳукумати пандемия бошлангандан бери COVID-19га қарши қатъий чоралар кўриб келмоқда. Вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида тунги комендантлик соати жорий қилинган эди.

Вазирлар маҳкамасининг хабарига кўра, мамлакат туризм соҳасидаги саъй-ҳаракатлари доирасида Жанубий Синай ва Қизил денгиз ҳудудида жойланган меҳмонхона ишчиларини эмлашни якунлади.

Шунингдек, Хургада ва Шарм эль-Шейк курортларининг барча аҳолисини вакцина билан таъминлаш режалаштирилмоқда.

Маълум бўлишича, Миср учун чет эл валютасининг муҳим манбаи бўлган туризм соҳасидан келадиган даромад 2020 йилда коронавирус пандемияси туфайли 70 фоизга камайган.

Эслатиб ўтамиз, Мисрда 260 минг 659 киши коронавирусга чалинган.

 Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг