Ҳаж 2020: Бу йил Бангладешдан 137, 000 нафардан зиёд инсон Ҳаж ибодатини бажариши кутилмоқда

0
2286
Фото: www.arabnews.com

Расмийларнинг Arab Newsга маълум қилишича, Бангладеш 2 мартдан бошлаб Ҳажга борадиганларнинг шахсий аризаларни қабул қилишни бошлади. Бу йил Бангладешдан ҳаж учун Саудияга 137,198 киши ташриф буюриши кутилмоқда.

«Ҳукумат режаси бўйича зиёратчиларни рўйхатга олиш жараёни якшанба куни бошланган бўлса-да, аксарият фуқароларимиз хусусий операторлардан фойдаланган ҳолда ҳаж амалини бажаради. Хусусий фирмаларнинг рўйхатга олиш ишлари эртага бошланади”, – дейди якшанба куни Бангладешнинг Ҳаж агентликлари ассоциацияси президенти Шаҳадат Ҳоссайн Таслим.

Бу йил ҳажга борадиган зиёратчиларнинг 17,198 таси ҳукумат, қолган 120 минг киши хусусий операторларнинг хизматларидан фойдаланади.

Бу йилги мавсумида Ҳаж ибодатининг умумий нархи ошади. Унга кўра, хусусий фирма мижозларининг ҳар бири камида 3,840 АҚШ доллар сарфлайди. Бироқ, давлат томонидан тақдим этилаётган хизмат нархи 5,180 АҚШ долларни ташкил этади.

«Биз Ҳаж пакетлари нархини оширдик, чунки Қироллик зиёратчилар учун Ҳаж тўловлари ва суғурта каби янги тўловларни жорий қилди. Аммо, зиёратчиларимизнинг молиявий имкониятларидан келиб чиқиб, биз жуда махсус иқтисодий пакетни таклиф қилдик” деди Бангладеш Дин ишлари бўйича котиби Муҳаммад Нурул Ислом.

Нурул Ислом, шунингдек, ибодатчиларни коронавирусдан текширилиши ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

“Биз коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун эҳтиёт чораларини кўрамиз. Бангладешлик ҳар бир зиёратчининг ҳолати текширувдан ўтказилиб, тиббий кўрикдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома билан таъминланади ”деди Ислом.

Маълумот учун, ойнинг кўринишига қараб бу йил ҳаж ибодати таҳминан 30 июль куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг