Кучли бўронлар АҚШ пойтахтида сув тошқинлари содир бўлишига сабаб бўлмоқда

0
2072
Манба: www.aa.com.tr

Йўллар сув билан тўлиб тошганлиги сабабли Вашингтон жанубидаги темир йўл хизмати тўхтаб қолди дея хабар беради Анадолу агентлиги.

Бўронлар мамлакат пойтахтининг бир қисми орқали Мериленд ва Виржиния шаҳарларининг бир қисмида катта сув тошқинини юзага келтирди, бу эса катта магистралларда ҳаракатланишни издан чиқаряпти. Бир eр ости метро станцияси сув билан тўлган.

Canal Roadдаги сув тошқини оқибатида ижтимоий тармоқлар орқали автоуловларда қутқарув кутаётган йўловчиларнинг суратлари Потомак дарёси бўйлаб мамлакат пойтахтига олиб борадиган асосий йўлда олинган.

Минтақада бир нечта автомобил ҳалокати қайд этилган.

Вашингтоннинг жанубида жойлашган мамлакатнинг энг катта темир йўл хизмат пункити Амтрак оғир шароитлар туфайли ўз хизматини тўхтатди.

Вашингтон жанубидаги поездлар ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли тўхтатилди. Қўшимча маълумотлар мавжуд бўлиши билан хабар бериб борамиз, деб Амтрак Twitterда ёзганлиги ҳақида “ Service Disruption” хабар берди. Кейинчалик ўз йўналишлари бўйлаб тўхтатилган поездлар ҳақида бир нечта янгиликлар эълон қилинган.

Бироқ, шимолий Виржиния штатининг Реаган миллий аеропортида парвозлар қатнови анча қийинлашган. Ҳозирча, Flight Aware веб-сайтида ҳеч қандай кечиктиришлар ва парвозларни бекор қилиш кузатилмади.

Оқ уйда ҳам кичик сув тошқини кузатилгани ҳақида хабар қилинган. Бироқ ундан кейин катта ўзгаришлар рўй берган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг