Тожикистон аҳолисининг 70 фоизи меҳнат мухожирлари ҳисобидан кун кўрмоқда

0
1454
Фото: ИА Регнум

Сўнгги йилларда Тожикистондан Росиияга иш излаб кетиб қолган меҳнат муҳожирларинминг сони ошиб бормоқда. Аммо, икки мамлакат ўртасида меҳнат мигрантлари ва улардан мамлакатига жўнатилаётган пул миқдори борасидаги статистикада тафовутлар мавжуд. Россия расмийлари бу мамлакатда меҳнат муҳожирлари сони 1 миллиондан ошган деб ҳисоблашади, аммо тожик томонининг статистик маълумотларига кўра, уларнинг сони 500 мингга яқин, холос.

Тожикистон Миллий Банкининг Тадқиқот Институти томонидан ўтказилган аҳоли сўровнома шуни кўрсатадики, тожик оилаларининг қарийб 70 фоизи меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари ҳисобига яшайди.

Миллий банк тадқиқотчилари аниқлашича, пул ўтказмаларининг ҳар 5-6 олувчиси муҳожирлар томонидан жўнатилган маблағни уй-жой қурилиши учун сарф қилади ёки квартира сотиб олади. 11% ёки деярли ҳар ўндан бири эса, четдаги яқинидан келган пуллар ҳисобига данғиллама тўй қилади. Қолган олувчилар меҳнат муҳожирларининг қариндошларидан йиғилган пул учун машина ёки заргарлик буюмларини сотиб олишади, бизнесни ривожлантиришга сармоя киритишади.

Россия Марказий банки жисмоний шахслар томонидан Тожикистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажми 2018 йилда  2,5 миллиард долларни, 2019 йилнинг биринчи ярмида эса 1,1 миллиард долларни ташкил этганини маълум қилди. Таъкидлаб ўтиш жоиз, Россиянинг Қримни аннексия қилиниши ва Украина шарқидаги можаро туфайли Ғарб томонидан киритилган санкциялар туфайли юзага келган иқтисодий инқироз нафақат иқтисодий кўрсаткичларга, балки меҳнат бозорига ҳам таъсир кўрсатди.

Бироқ, 2015 йилдан кейин муҳожирларнинг даромадлари ва ўз мамлакатларига пул ўтказмаларининг бир неча бор пасайишига қарамай, Россия турли мамлакатлардан, шу жумладан, Тожикистондан келган меҳнат муҳожирлари учун асосий иш жойи ва даромад манбаи бўлиб қолмоқда.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг