Турк футболчиси Инстаграмдаги пости учун жамоадан кетди

0
2400
Фото: МК Турция

Германиянинг Санкт-Паули футбол клуби туркиялик яримҳимоячи Сенк Шаҳинни Инстаграмда жойлаштирган пости учун ишдан бўшатди. Футболчи бу пост орқали Туркиянинг Сурия шимолидаги курдлар жойлашган ҳудудларга бостириб киришини қўллаб-қувватлаган. Шаҳин Инстаграмда шундай деб ёзди: «Биз қаҳрамон армиямиз тарафидамиз. Дуоларимиз сиз билан! ”.

Бундан сўнг Санкт-Паули жамоаси мухлислари ўйинчини ишдан бўшатишни талаб қилдилар ва курдларни қўллаб-қувватлашларини айтдилар.

Шахиннинг амалдаги шартномаси ўз кучида қолади, аммо Сант-Паули унга бошқа клубларда машғулотлар ўтказиш ва ўйнашга рухсат берди. Ҳозир у Туркияга қайтган. Трансфер қишда амалга оширилади.

манба

Теглар:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг