Ироқ парламенти БМТнинг инқирозга қарши воситачилик ҳаракатлари доирасида йиғилади

0
1839
манба: AP Photo

Ироқнинг Мухтор Курд вилояти президенти Нечирван Барзани юқори мартабали мулозимлар билан музокаралар олиб бориш учун Бағдодга жўнади.

Ироқ Бош вазири Адел Абдил Маҳди билан учрашувдан кейин Нечирван Барзани чоршанба куни тушдан кейин Президент Барҳам Солиҳ ва махсус қонунчилик мажлисига раислик қиладиган Спикер Муҳаммад Халбусси билан музокаралар ўтказиши кутилган эди.

Парламент йиғилишида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ироқдаги миссияси (UNAMI) раҳбари Жанин Хеннис-Пласчаерт ҳам иштирок этиши режалаштирилган.

Оятуллоҳ Али Ҳумайний Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инқирозни енгиб ўтиш бўйича йўл харитасини қўллаб-қувватлади, унга икки ой давомида сайлов тизимини ислоҳ қилиш ва порахўрликка қарши чора-тадбирлар, конституцияга тузатишлар киритиш ва инфратузилма тўғрисидаги бандлар киритилган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг