Алиев: «Искандер-М» ракеталари қандай қилиб Арманистон армиясининг қўлига ўтди деган саволга жавоб кутамиз

0
1082
Фото:(topwar.ru)

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғдаги уруш пайтида озарбайжон ҳарбийлари томонидан қўлга киритилган «уруш кубоклари парки»ни очиш маросимини ўтказди. Энг резонансли экспонат – бу ракетанинг қолдиқлари, уни Алиевнинг ўзи «Искандер-М» ракетаси қолдиқлари деб атаган. Ушбу маълумотлар стендда ҳам акс эттирилган. Озарбайжон Президентининг сўзларига кўра, ушбу ракеталар Арманистон томонидан Шуша шаҳрига отилган.

«Уруш кубоклари парки»ни очиш пайтида Илҳом Алиeв «Арманистонда ракеталарни қаердан олди» деган саволга жавоб кутаётганини айтди.

«Ушбу ракеталар, «Искандер-М» ракеталари қандай қилиб Арманистон армиясининг қўлига ўтди, деган саволга жавоб кутамиз», деди Алиев.Аммо, Озарбайжон раҳбари айнан кимдан бу жавобни кутаётганига аниқлик киритмади.

Бир неча кун олдин, Озарбайжон қўшинлари ихтиёридаги «Искандер-М» ракета қолдиқлари тўғрисидаги маълумотлар матбуотда ва блогосферада фаол равишда тарқатила бошлаганда, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу масала бўйича Кремлда маълумот йўқлигини айтди.

Maнбa: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг