Россия Италияга коронавирус билан курашда ўз ёрдамини таклиф қилди

0
1839
Фото: REUTERS/Evgenia Novozhenina/Pool

Кремлнинг хабар беришича, Владимир Путин шанба куни Италия Бош вазири Жузеппе Конте билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Ушбу суҳбатда Россия раҳбари Италиянинг вирусдан энг кўп зарар кўрган ҳудудларига дезинфексияловчи машиналар ва мутахассислар жўнатишни таклиф қилган.

Россия мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича,  Россия ҳарбий кучлари якшанба кунидан бошлаб Италияга коронавирус билан курашиш учун тиббий ёрдам юборишни бошлайдилар.

Айни дамда Италия коронавирусдан энг кўп одам вафот этган мамлакат ҳисобланади. Шанба куни бу мамлакатда коронавирусдан ўлганлар сони деярли 800 кишини ташкил қилди. Қурбонларнинг умумий сони эса 5000 кишига етди.

Россиянинг ўзида 306 та одамда коронавирус қайд этилган бўлиб, улардан бир нафари вафот этган. Беморларнинг аксарияти Москвада аниқланган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг