Aёллар яшаши учун энг хавфли мамлакатлар 10 талиги эълон қилинди.

0
1389
Фото:(wonderslist)

Биласизми, сайёрамизда ҳар йили 3,3 миллиард аёллар азалий зўравонлик, репрессия, изоляция, мажбурий жаҳолат ва камситишга дуч келишади.

«Тhе Тhоmson Reuters» томонидан ўтказилган сўровномадан сўнг, 2021 йил дунёдаги аёллар учун энг ёмон муҳитга эга 10 мамлакат рўйхати эълон қилинди. Бугун биз сиз билан мана шу рўйхатни кўриб чиқамиз.

10. Америка Қўшма Штатлари биринчи ўнталикка кирган ягона ғарб давлати ҳисобланади. Бу ерда аёлларга нисбатан зўравонлик, жинсий алоқага мажбурлаш ва зўрлаш ҳолатлари кузатилганда адолатли чора кўрмаслик, қонуний жазо қўлламаслик ҳолати кўп кузатилади.

9. Нигерия аёллар учун тўққизинчи энг ёмон мамлакат сифатида қайд этилган. Бу мамлакатда аёллар одам савдоси ва анъанавий урф-одатлар туфайли кўп хавф-хатарларга дуч келади.

8. Яман соғлиқни сақлаш тизими, иқтисодий ресурслардан фойдаланишнинг ёмонлиги, маданий ва анъанавий урф-одатлар хавфи ва жинсий бўлмаган зўравонлик туфайли аёллар учун энг ёмон мамлакатлар рўйхатида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди. Ҳозиргача давом этаётган қуролли тўқнашувлар сабаб мамлакатда 22 миллион одам ҳаётий ёрдамга муҳтож. Шунингдек, аёл-қизлар ғайриинсоний, жисмоний ва психологик зўравонлик ҳамда эксплуатация таъсирида қолишган. Ундан ташқари Яман аҳолиси энг оч мамлакатлардан бири.

7. Конго Демократик Республикаси кўп йиллик қон тўкилиши ва қонунбузарликлардан сўнг, жинсий зўравонлик бўйича аёллар учун еттинчи энг ёмон мамлакат сифатида қайд этилди. Мамлакатда ҳар куни тахминан 1100 аёлларнинг зўрланиш қурбони бўлаётгани кузатилади. 1996 йилдан бери 200 мингдан ортиқ зўрлаш ҳолатлари қайд этилган. Ҳомиладор аёлларнинг 57%и камқонлик билан касалланган. Шунингдек, аёллар эрларининг рухсатисиз қонуний ҳужжатларни имзолай олмайдилар.

6. Покистон дунёда аёллар учун олтинчи хавфли мамлакат ҳисобланади. Баъзи қабила ҳудудларида аёллар эрларининг жинояти учун жазо сифатида зўрланган. Аммо шарафли ўлдириш янада кенг тарқалган ва диний экстремизмнинг янги тўлқини аёл сиёсатчилар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва адвокатларга қарши қаратилган. Энг қизиғи, мамлакатда ҳали ҳам зўравонликка қарши қонун йўқ. Ўтган йили мамлакатда 1000 га яқин аёллар ва қизларнинг ўлдирилиш ҳолатлари кузатилган. Кўпчилиги ғарбга экспорт қилинган. 90 фоиз аёллар эса умр бўйи оилавий зўравонликни бошдан кечирмоқда.

5. Саудия Арабистони аёллар яшаши хавфли бўлган давлатлар рейтингида бешинчи ўринни эгаллади. Британиялик арабларнинг аёл ҳуқуқларини қўллаб-қувватловчи асосчиси Аҳлам Акрамнинг сўзларига кўра:
«Аёлларнинг тенг имкониятларга эга бўлишига тўсқинлик қиладиган энг ёмон қонунлардан бири бу васийликдир. Чунки ҳар бир аёл эркак ҳомийига бўйсунади. У паспорт ололмайди, саёҳат қила олмайди, баъзида ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум бўлади».

4. Сомали аёлларнинг соғлиқни сақлаш хизматидан фойдалана олмаслиги ва уларни зарарли маданий-анъанавий урф-одатлар хавфига дучор бўлиши нуқтаи назаридан тўртинчи хавфли давлат деб топилди. Мамлакатда 4 ёшдан 11 ёшгача бўлган қизларнинг 95 фоизида жинсий аъзоларни таназзулга учраши ҳолати кузатилади. Бундан ташқари, атиги 9 фоизи соғлиқни сақлаш муассасасида туғилади.

3. Сурия соғлиқни сақлаш хизматидан фойдаланиш, жинсий ҳамда жинсий бўлмаган зўравонлик нуқтаи назаридан аёллар учун учинчи хавфли мамлакат сифатида қайд этилган. ББЦ хабарига кўра, гуманитар ёрдам эвазига суриялик аёллар жинсий эксплуатация қилинмоқда. Мамлакатда қизлар ва аёллар учун жуда кўп хавф мавжуд. «Тараққиёт йўлидаги аёллар ташкилоти»нинг ижрочи директори Мария Ал Абдеҳ шундай деди:
“Аёллар учун ҳукумат кучлари томонидан жинсий зўравонлик кўп учрайди. Оиладаги зўравонлик ва болалар никоҳи ҳамда туғруқ вақтида вафот этаётган аёллар сони кўпаймоқда».

2. Афғонистон дунёдаги аёллар учун энг ёмон мамлакатлар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади. Мамлакатда толиблар ҳаракати ағдарилганидан деярли 17 йил ўтгач, аёллар ҳуқуқларидан маҳрум қилинди. Гендер асосида зўравонлик кенг тарқалган, аёлларнинг 80% дан ортиғи саводсиз ва кўпчилик туғруқ пайтида вафот этади. Ўртача афғон қизи атиги 45 йил умр кўради. Йигирма йиллик уруш ва қатағонлардан сўнг мамлакатда кўплаб аёллар саводсиз бўлиб қолмоқда. Бу ерда зўрлаш қурбонлари қонунга биноан ўз тажовузкорига турмушга чиқиши мумкин. Барча келинларнинг ярмидан кўпи 16 ёш. Ҳар ярим соатда битта аёл туғруқ вақтида вафот этади. Аёлларнинг катта қисми тиббий ёрдамсиз туғилади.

1. Ҳиндистон«Тhе Тhоmsоn Reuters жамғармаси» томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, жинсий зўравонлик ва қул меҳнати хавфи юқори бўлганлиги сабабли аёллар учун энг ёмон мамлакатлар рўйхатини бошқаради. Мамлакатда аёлларга қарши жиноят ҳар уч дақиқада амалга оширилади. Ҳар 29 дақиқада бир аёл зўрланади, ҳар 77 дақиқада маҳр ўлими ва ҳар 9 дақиқада қурбоннинг эри ёки қариндоши томонидан қилинган шафқатсизлик содир бўлади. Ўтган асрда 50 миллион аёл-қизлар ўлдирилган. Тахминан 100 миллиони одам савдоси қурбони бўлган.
Ҳиндистон учта масала бўйича аёллар учун энг хавфли мамлакат деб топилди: маданий анъаналари, жинсий зўравонлик ва одам савдоси. Мамлакатдаги аёлларнинг тахминан 70%и зўравонлик қурбони бўлишган.

Maнбa:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг